Университет янгиликлари

ҚарДУнинг “Лочин” жамоаси Ўзбекистон чемпионатида қатнашмоқда

19 July, 2022

Маълумки, ЎФА томонидан мунтазам равишда Соҳил футболини ривожлантириш ва уни оммавийлигини ошириш мақсадида турли мусобақа ва турнирлар ташкил этиб келинмоқда.

Жорий йил 18-25-июль кунлари Қарши шаҳридаги “ГЕОЛОГ” майдонида Соҳил футболи бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилади.

Қувонарлиси, чемпионатда Қарши давлат университетининг Лочин жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

Қуръа ташлаш маросимидан сўнг жамоамиз биринчи тур баҳслари доирасида дастлабки баҳсни Сирдарё вилояти футболчиларига қарши ўтказишади. 

Учрашув бугун соат 19.30да “ГЕОЛОГ” майдонида бўлиб ўтади.

Жамоамизга омад тилаймиз!