Университет янгиликлари

Малакавий амалиёт

18 June, 2022

Кимё-биология факультети биология таълим йўналиши 1-курс талабалари Қарши давлат университети тасарруфидаги Яккабоғ туманида жойлашган “Роҳат” спорт-соғломлаштириш оромгоҳида малакавий амалиёт ўташмоқда. Талабалар амалиёт давомида Чўянли тоғи, Қизилдарё ҳавзаси, лагер атрофи флорасини ўрганишаётир.

Ҳудуддаги ўрмон хўжалиги, ўсимликлар дунёси билан танишиш орқали ботаника фанидан олган назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлашмоқда. Амалиётга Ботаника кафедраси мудири, профессор Л.Ёзиев  бошчилик қилмоқда.