Университет янгиликлари

Гиёҳвандлик - аср вабоси

17 June, 2022

 Бугунги кунда гиёҳвандлик – XXI асрнинг глобал муаммоларидан бирига айланиб улгурди. Бу иллатни олдини олиш ва унга қарши курашиш барчанинг бирдек вазифасига айланди. Жорий йилнинг 17 июнь куни Қарши давлат университетида талаба-ёшлар иштирокида “Гиёҳвандлик – аср вабоси” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирга вилоят ИИБ масъул ходими Ш.Холбоев, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази бўлим бошлиғи А.Ризаев, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг вилоят минтақавий филиали врач-наркологи А.Умидов таклиф этилди.

 Гиёҳвандликка мубтало бўлган одам нафақат ўзига, балки оила аъзолари, бошқа яқинларига ҳам азоб беради. Тадбирда сўз олганлар йиғилганларга гиёҳвандлик ва унга ружу қўйишнинг салбий оқибатлари хусусида амалий мисоллар орқали батафсил тушунча беришди. Ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб қилиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш муҳим эканлигини таъкидлашди. Тадбир мавзу доирасида савол-жавоблар билан якунланди.