Ёш стартапчилар билан очиқ мулоқот

Қарши давлат университетида иқтидорли ва стартапчи ташаббускор ёшлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда турли соҳа мутахассислари, экспертлар, шунингдек, Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва бошқа тижорат банклари вакиллари қатнашди. Очиқ мулоқот давомида ёшларнинг инновацион фикрлашини ривожлантириш, стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш механизмлари, уларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди. Иқтидорли талабалар ўз ғоя ва лойиҳаларини тақдим этиб, мутахассислар томонидан молиялаштириш, имтиёзли кредитлар ва грант имкониятлари юзасидан зарур тавсиялар олдилар. Мазкур тадбир ёшларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг лойиҳаларини такомиллаштириш ва бозорга чиқиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.