Университет янгиликлари

Талаба-ёшлар тарбиясида ота-оналар ва университет ҳамкорлигининг ўрни

14 May, 2022

Жорий йилнинг 13 май куни Кимё-биология факультетида 2-3 курс талабаларининг ота-оналари иштирокида “Талаба-ёшлар тарбиясида ота-оналар ва университет ҳамкорлигининг ўрни” мавзусида тадбир ташкил қилинди. Учрашувда дарс қолдирмаган, фанларни яхши ўзлаштираётган, кийиниш ва муомала маданиятига риоя қиладиган, намунали хулқи, одоби билан барчага ўрнак бўлаётган талабалар эътироф этилиб, уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар берилди.

 

Шунингдек, мулоқот давомида талабалар билан ўқув, илмий, маънавий-маърифий соҳада ва хавфсиз ҳудуд – хавфсиз талаба тамойили асосида олиб борилаётган ишлар ҳамда истиқболдаги режалар баён қилинди. Йиғилиш сўнгида ота-оналарни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Ўз навбатида ота-оналар фарзандлари учун олий таълим муассасасида яратилган шароитлардан мамнун эканликларини билдиришди.