Университет янгиликлари

Эсселар танловининг университет босқичи бўлиб ўтмоқда

12 May, 2022

Хабарингиз бор, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида бакалавр таълим йўналиши талабалари ўртасида “Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз!” шиори остида республика эсселар танлови эълон қилинди. Айни кунларда мазкур танловнинг олий таълим муассасалари босқичи бўлиб ўтмоқда. Қарши давлат университетида ўтказилаётган эсселар танловида факультетлар доирасида 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаган талабалар “Янги Ўзбекистон – янги мақсадлар” мавзусида ёзма нутқ, изланиш, креатив фикрлаш, нотиқлик, фикрини моҳирлик билан етказиб бера олиш кўникмаларини синовдан ўтказмоқда. 

Танловнинг университет босқичида муваффақият қозонган иштирокчилар университет ходимлари ва талабалари касаба уюшма қўмитаси томонидан мос равишда биринчи ўрин учун – 1 миллион сўм, иккинчи ўрин учун – 700 минг сўм ва учинчи ўрин учун – 500 минг сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланади. Шунингдек, университет босқичида 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаган талаба-ёшлар 16-19 май кунлари ҳудудий олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Янги Ўзбекистон менинг тасаввуримда” мавзусида ўтказиладиган вилоят босқичида иштирок этади.