Эълонлар

УНИВЕРСИТЕТ ТАЛАБАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

6 November, 2021

УНИВЕРСИТЕТ ТАЛАБАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 4-ноябрдаги 2/10-2/6-426-сонли хатига асосан, Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими 2021-2022 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси (барча йўналиш талабалари учун) ва номли Давлат стипендиялари (М.Улуғбек Давлат стипендияси – аниқ ва табиий фанлар йўналиши, А.Навоий Давлат стипендияси – ижтимоий-гуманитар фанлар йўналиши ва Ислом Каримов Давлат стипендияси – барча йўналиш талабалари учун) га 

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловда иштирок этиш истаги бўлган иқтидорли талабаларга қуйидаги талаблар қўйилади:

- барча фанлардан аъло ва яхши (барча семестр натижаларига кўра ўзлаштириш кўрсаткичи камида 75% гача аъло) баҳога ўзлаштирган бўлиши;

- илмий-тадқиқот иши билан шуғулланиб, рисола, илмий мақола, тезис ва оммабоп мақолалар чоп эттирганлиги ҳамда ижодий ишлари бўлиши;

- турли кўрик-танловларда фаол иштироки, ютуқлари бўлиши;

- маънавий-маърифий тадбирлар, факультет ишларида фаоллиги ва ҳоказолар. 

 Танловда иштирок этиш истагида бўлган иқтидорли талабалар ўзлари ўқийдиган факультет деканатига мурожаат қилишлари сўралади. Номзодлар ҳужжатлари Низом талаблари бўйича расмийлаштирилиши лозим. Ҳужжатлар жорий йилнинг 13-ноябрига қадар Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлимига топширилиши лозим. 

Номзодлар фақат факультет деканининг тавсиясига биноан қабул қилинади.

 

Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими. 

Мурожаат учун телефонлар: Н.Тошев (91) 961-97-47