Эълонлар

АХБОРОТ ХАТИ

4 November, 2021

«Математика, физика ва математик моделлаштиришнинг замонавий муаммолари» мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференциясининг

АХБОРОТ ХАТИ

Сизларни 2021 йил  3-4 декабрь кунлари Қарши давлат университетида “Математика, физика ва математик моделлаштиришнинг замонавий муаммолари” мавзусида бўлиб ўтадиган халқаро илмий-амалий конференцияга таклиф қиламиз.

Конференцияда муҳокама қилинадиган мавзулар йўналиш(секция)лари:

1-секция. Математик моделлаштиришнинг долзарб муаммолари

2-секция. Ҳисоблаш математикаси

3-секция. Дастурий таъминот инженерияси

4-секция. Таълимда  рақамли трансформация ва ахборот хавфсизлиги

5-секция. Математика, физика  ҳамда информатикани ўқитиш назарияси ва методикаси

6-секция. Математик анализ ва математик физика 

7-секция. Алгебра ва геометрия

8-секция. Стохастик анализ        

Халқаро илмий-амалий конференция ишида етакчи хорижий олий таълим муассасалари профессорлари ва мутахассислари, республикамиз олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, иқтидорли талабалари ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари қатнашишлари мумкин.

Тақдим этилаётган мақола ва анжуман материалларини расмийлаштириш тартиби:

1. Анжуман материаллари бир нусхада ва электрон шаклларда иккита  файл: мақола(Odilov_maqola nomi) ва талабнома(Odilov_talabnoma) кўринишида Word 2003-2016 форматида Times New Roman, 14 кегль, сатрлар оралиғи 1.5, саҳифалар чапдан ва юқоридан 2,5 см, пастдан ва ўнгдан 2 см қолдирилган ҳолда сатр боши - 1 см шаклда қабул қилинади.      

2. Манба ва адабиётга ҳаволалар асосий матн ичида [1] кўринишда бўлиши керак.

3.Тақдим этилаётган тезис ҳажми 3-5 бет оралиғида бўлиши лозим.

4. Анжуманнинг ташкилий бадали ва материаллар тўпламининг нашр этиш  харажатлари  тезиснинг ҳар бир саҳифаси учун 30 000 сўм деб белгиланган (хорижий муаллифлардан бадал ундирилмайди)

5. Анжуман материаллари ўзбек, рус  ва инглиз тилларида қабул қилинади.

6. Бир иштирокчи кўпи билан 2 та мақолада муаллиф ёки ҳаммуаллиф бўлиши мумкин.

ДИҚҚАТ!

Халқаро конференцияда иштирок этиш учун мақола ва талабномалар 2021 йил 20 ноябрга қадар қабул қилинади. Ташкилий қўмита илмий мақолаларни танлаб олиш ҳуқуқига эга. Ташкилий бадал ва нашр ҳаражатлари учун тўлов конференция ташкилий қўмитаси томонидан илмий мақолалар нашрга тавсия этилганидан сўнг қабул қилинади.  Фақат конференция ташкилий қўмитаси томонидан нашрга тавсия этилган ва нашр харажатлари учун тўловни амалга оширган муаллифларнинг илмий мақолалари чоп этилади.  Талабларга жавоб бермайдиган илмий мақолалар қабул қилинмайди ва муаллифларга қайтарилмайди. Мақола матни учун муаллиф жавобгар ҳисобланади. Ҳар бир иштирокчига тўпламнинг электрон варианти бепул тақдим этилади.  

Масъуллар: Нодиров Шохрух, Шовалиев Баҳодир, Одилов Жахонгир

Мақолалар konf_mat_model@mail.ru электрон почтаси орқали қабул қилинади. Тўловни тасдиқлаш учун, тўлов тўғрисидаги маълумотни (скриншот) юборишингиз сўралади. Тўлов маълумотлари таҳрирдан ўтган тезислар муаллифларига электрон почта орқали юборилади.

Мурожаат учун телефонлар: +998901679234,  +998914562075, +998972934455

Конференция иштирокчилари ҳақида маълумотлар(талабнома)

Фамилияси, исми ва отасининг исми: _________________________________

Иш жойи: ________________________________________________________

Лавозими: _________________________________________________________

Илмий даражаси: ___________________________________________________

Шуъба(секция) номи: _______________________________________________

Иш жойи манзили ва почта индекси: _______________________________

Алоқа учун телефон рақами: _________________________________________

Электрон почта: ___________________________________________________

Маъруза номи: ____________________________________________________

Конференция иштирокчилари ҳақидаги маълумотларни konf_mat_model@mail.ru электрон почта манзилига юбориш сўралади.

Конференция ташкилий қўмитасининг манзили

Қарши давлат университети, Математика ва компьютер илмлари факультети, Амалий математика” кафедраси, Қарши шаҳри, Кўчабоғ кўчаси, 17-уй, телефон: +998901679234, +998914562075, +998972934455

e-mail: konf_mat_model@mail.ru

 

Эътибор ва конференцияга қизиқишингиз учун ташаккур.

Ҳурмат ва самарали ҳамкорликка ишонч билан,

конференция ташкилий қўмитаси