Университет янгиликлари

⚡️ Ҳамкорлик асосида дарс машғулоти ташкил қилинди

7 October, 2021

Жорий йилнинг 7 октябрь куни Ижтимоий фанлар факультети Жаҳон тарихи кафедрасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти етакчи илмий ходими, тарих фанлари доктори, профессор Қаҳрамон Кенжаевич Ражабов биринчи босқич магистрлари билан дарс машғулотларини олиб борди. Давра суҳбати тарзида кечган машғулотда, шунингдек, Жаҳон тарихи кафедраси профессор-ўқитувчилари т.ф.д. Г.Мўминова, кафедра профессори О.Бўриев, доцент А.Пардаев,  Ғ.Ҳолиқов ва таянч докторант Б.Тошпўлатов иштирок этишди. Профессор Қаҳрамон Ражабов магистрлар диссертацияси бўйича ўзининг амалий тавсияларини берди. Дарс машғулоти давомида янги китоблар тақдимоти ҳам ўтказилиб, университет кутубхонасига туҳфа қилинди.

Теглар: #Hamkorlik