Университет янгиликлари

Ўқув режага мувофиқ дарс машғулотлари бошланди

13 September, 2021

Қарши давлат университетида 2021/2022-ўқув йилида талабаликка тавсия этилганлар (1-босқич талабалари) учун дастлабки таништирув ҳафталиги (хусусан, мустақиллик дарслари) ниҳоясига етиб, 13-сентябрдан эътиборан ўқув режага мувофиқ дарс машғулотлари бошланди.

Филология факультети биносида шу муносабат билан ташкил тадбирда сўз олганлар талабаликка қабул қилинган ёшларни қутлаб, ўқишларида муваффақият тиладилар.

Маълумот учун, янги ўқув йилидан бошлаб барча олий таълим муассасаларининг биринчи курс талабалари учун ўқув жараёни кредит-модуль тизими орқали ташкил этилади.