Университет янгиликлари

Меҳр ва эътибор эзгуликка йўл очади

13 September, 2021

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 28 июль куни “Ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш, шунингдек, ижтимоий нафақаларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишида юртимиздаги олий таълим муассасаларига Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчалари бириктирилиб, қатор вазифалар белгиланди. Айни топшириқлар ижроси доирасида жорий йилнинг 11 сентябрь куни Қарши давлат университети Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси ўқитувчиси Ғ.Эшматов олий таълим муассасасига бириктирилган Қамаши туманидаги 4-сонли Меҳрибонлик уйида бўлиб, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун “Спорт гимнастикаси” бўйича тўгарак машғулотларини отказди.

 

Таъкидлаш жоиз, университет профессор-ўқитувчилари томонидан тарбияланувчиларни спортга ва китобхонликка кенг жалб қилиш мақсадида турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.