Университет янгиликлари

Президент мактаблари битирувчилари учун қўшимча имтиёзлар белгиланди

24 July, 2021

Бу ҳақда тегишли Президент қарори (ПҚ–5188-сон, 19.07.2021 й.) қабул қилинди.

 

✅ Қарорга кўра, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги – Президент таълим муассасалари агентлиги этиб қайта номланди.

 

✅ 2021–2025 йилларда Агентлик тизимида 13 та янги ихтисослаштирилган мактаб қурилади. 

 

✅ 2021 йил 1 сентябргача:

 

➖ Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларда алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар учун инклюзив IT таълим жорий қилинади.

 

➖ 2021/2022 ўқув йилидан Ўзбекистондаги хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун субсидия тўланади. 

 

✅ Қуйидагиларга: 

 

➖ Президент мактаблари битирувчиларига давлат олий таълим ташкилотларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосида;

 

➖ Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларнинг битирувчиларига ихтисослик йўналишидан келиб чиқиб давлат олий таълим ташкилотларининг кимё, биология, физика ва ахборот технологиялари соҳалари учун кадрлар тайёрлайдиган бакалавриат таълим йўналишларига умумий белгиланган қабул параметрларидан ташқари базавий тўлов-контракт асосида;

 

➖ Агентлик тизимидаги ижод мактабларининг битирувчиларига ихтисослик йўналишидан келиб чиқиб давлат олий таълим ташкилотларининг тилшунослик, адабиёт, педагогика, таржимонлик, журналистика соҳалари учун кадрлар тайёрлайдиган бакалавриат таълим йўналишларига умумий белгиланган қабул параметрларидан ташқари базавий тўлов-контракт асосида тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.

➡️Манба: Xushnudbek.uz