Университет янгиликлари

ҚарДУ ректори профессор-ўқитувчиларнинг маоши юқори бўлсада, коррупция ҳолатлари учраб турганлигини айтиб ўтди

16 July, 2021

Матбуот анжуманида Қарши давлат университети Д.Набиев илмий даража ва илмий унвони юқори профессор-ўқитувчилар ойлиги сезиларли даражада ошганлигини, бироқ ҳали-ҳануз коррупция ҳолати учраб турганлигини гапириб ўтди:

- Бундан 5-6 йиллар илгари илмий унвон ёки илмий даражага эга бўлган олий малакали илмий ва илмий-педогогик кадрларнинг ойлик маоши ниҳоятда паст даражада бўлган. Давлатимиз раҳбарининг профессор-ўқитувчиларга эътибори натижасида ҳозирги кунда илмий даража ва илмий унвонга эга ўқитувчилар  ўртача 5 млндан сўмдан 10 млн сўмгача маош олмоқда.

Гарчи соҳада улкан ислоҳотлар амалга  оширилаётган бўлсада ҳали ҳам коррупция ҳолатлари тез-тез учраб турганлигини афсус билан билан айтиш мумкин. Қарши давлат университетида коррупция ҳолатларига қарши босқичма-босқич кураш олиб борилмоқда.

Бу нималарда кўринади? 

- Таълим тизими тўлиқ кредит-модуль тизимига ўтади. Мазкур тизимнинг олий таълимга жорий қилиниши ўқитиш сифатини ошириш, шаффофликни таъминлаш, коррупцияга барҳам бериш, таълим олувчининг ҳақиқий билимини юзага чиқариш ҳамда талабанинг мустақил ўқиб-ўрганиб, ўз устида ишлашига замин яратади;

- Таьлим жараёни, айниқса талабаларни оралиқ ва якуний билимларини баҳолаш тизими тўлиқ рақамлаштирилади. Ҳар бир ўқув аудиториялари видеокузатув ускунлари билан тўлиқ жиҳозланади. Ўқитувчининг сифатли дарс бериши назорат қилинади;

- Университет ректорига талабалар ўзларини қийнаётган муаммо ва камчиликлар, таклиф ва ташаббусларни билдириш учун мурожаат қилиши мумкин бўлган @qardu_rektori_bot каналига алохида эьтибор қаратилади;

- Қабул жараёнларида ижодий(касбий) имтиҳонларни шаффоф тарзда ўтиши учун имтиҳон комиссия таркиби бошқа вилоятлардаги профессор-ўқитувчилардан шакллантирилади, шунингдек, имтиҳон жараёнлари тўғридан-тўғри ота-оналар учун мўлжалланган жойларда монитор орқали намойиш этиб борилади.