Университет янгиликлари

М у н о с а б а т

18 June, 2021

Куни кеча “t.me/qarshiliklar” телеграм каналида  ҚарДУ талабалари орасида коронавирус касаллигига чалинган талабалар борлиги мазмунида хабар ёритилди. Қарши давлат университети мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Университет талабаси Ж.Д.да 15 июнь куни шифохонага мурожаат қилган ва топширган тест таҳлиллари унда касаллик белгилари борлигини кўрсатган.  Касаллик дастлаб 13 июнь куни укасида аниқланган. Айни дамда даволанишда бўлган талабанинг умумий аҳволи яхши. Университет маъмурияти томонидан доимий хабар олинаяпти. 15 июнь куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Қарши шаҳар бўлими ходимлари томонидан талаба билан бирга ўқийдиган курсдошларидан тест олинган ва уларда касаллик белгилари қайд этилмаган. Шунингдек, университетда белгиланган жадвал асосида якуний назоратлар карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ташкил этиб келинмоқда.