Университет янгиликлари

Очиқ осмон остидаги дарс

17 June, 2021

Хабарингиз бор, Қарши давлат университетида ташкил этилган Ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш мономарказида Қарши шаҳридаги “Беклар”, “Комилон”, “Табассум”, “Отчопар”, “Маҳаллот”, “Нуристон”, “Алишер Навоий”, “Худойзод”, “Гулшан” ҳамда “Нефтчи” маҳаллаларидаги “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Темир дафтар” рўйхатига киритилган эҳтиёжманд оила фарзандлари, тил ўрганишга қизиқадиган маҳаллалар ёшлари учун инглиз тили саводхонлигидан бепул ўқув курслари фаолияти йўлга қўйилган. Ўқув курслари 3 ой давом этиб, битирувчиларга сертификат берилади. Навбатдаги машғулот интерактив усулда очиқ осмон остида ўтказилди. Табиийки, ноанъанавий услубда ташкил этилган дарс машғулоти ёшларда бир олам таассурот қолдирди.