ҚарДУ талабасига “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони топширилди

26 июнь куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги биносида Ёшлар ойлигида фаол иштирок этган ва танловларда ғолиб бўлган ёшларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбирни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов очиб берди ва йиғилганларни келаётган Ёшлар куни ва Қурбон ҳайити байрамлари билан табриклади.

Тадбир давомида вилоятлар, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон республикасидан саралаб олинган 14 нафар ёшга “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони топширилди. Қувонарлиси, тақдирланганлар орасида Қарши давлат университети Физика факультети 3-босқич талабаси Шоҳижаҳон Иброҳимов ҳам бор. Талабамизни ушбу эътироф билан чин дилдан қутлаймиз.

Маълумот ўрнида, Шоҳижаҳон Иброҳимов Ўзбекистон учун 100 ғоя, Мирзо Улуғбек ворислари каби республика танловлари ғолиби саналади.