Университет янгиликлари

Ҳавас мақсадга айланади

9 June, 2021

Қарши давлат университети ва умумтаълим мактаблари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, олий таълим муассасаси ҳақида ўқувчиларга кенг маълумот бериш ва бу орқали уларни олий таълим олишга бўлган қизиқишларини юксалтириш мақсадида мактаб битирувчилари учун университет бўйлаб доимий равишда экскурсиялар ташкил этилмоқда. Жорий йилнинг 9 июнь куни Муборак туманидаги 29-сонли умумий ўрта таълим мактаби битирувчилари учун Қарши давлат университетида саёҳат уюштирилди.

Уларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи университет бошланғич ташкилоти етакчиси Д.Равшанов ҳамроҳлик қилди. Анъанага мувофиқ битирувчи ёшлар Ахборот ресурс маркази, Ахборот технологиялари маркази, ўқув ва машғулот хоналари, лабораториялар фаолияти билан таништирилди. Талабалар билан битта аудиторияда инглиз тили ва табиий фанлар йўналишдаги дарсларда иштирок этган мактаб битирувчилари бир олам таассуротларга эга бўлдилар. ОТМ бўйлаб экскурсия мароқли ўтди.