Университет янгиликлари

Тупроқ унумдорлигини сақлаш, ошириш ва уни муҳофаза қилишнинг долзарб муаммолари

8 June, 2021

2021 йил 8 июн куни Қарши давлат университетида “Тупроқ унумдорлигини сақлаш, ошириш ва уни муҳофаза қилишнинг долзарб муаммолари” мавзусида республика илмий анжумани ўтказилди.

Агрокимё ва тупроқшунослик кафедраси томонидан ташкил этилган мазкур илмий анжуманда илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, докторантлар, мустақил изланувчилар, магистрантлар, иқтидорли талабалар ва соҳага доир корхона, муассасаларнинг мутахассислари қатнашди. Анжуманда тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишнинг илмий асослари ва муаммолари, тупроқшуносликнинг замонавий муаммолари, инновацион ечимлари ва истиқболи, тупроқ муҳофазаси ва экологик соф маҳсулот етиштириш муаммолари ва ечимлари, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг инновацион ечимлари ва истиқболи, ҳимояланган майдон тупроқлари унумдорлигини сақлаш ва оширишнинг инновацион ечимлари ва истиқболи каби мавзуларда маърузалар тингланди. Конференция давомида тупроқ унумдорлигини ошириш чора-тадбирлари ва ифлосланган тупроқ типларини қайта тиклаш учун рекультивация жараёнларининг замонавий агротехнологиялари батафсил шарҳланди. Шунингдек, тупроқларнинг структураси яхши, механик таркиби енгил чиқиндиларни ёқиш натижасида ҳосил бўладиган кул маҳсулотлари таркибидаги моддаларни ютиш тезлиги юқори бўлишлигини сабаблари ва қарши кураш чора-тадбирлари ёритиб берилди. Конференция иши шўъбаларга бўлинган ҳолда давом эттирилди.