Соғлом турмуш тарзи - тўғри яшаш рамзи

Қарши давлат университетида "Соғлом турмуш тарзи - тўғри яшаш рамзи" мавзусида тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Жумладан, “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида Хорижий тиллар ва Тиббиёт факультетлари талабалари ўртасида мини-футбол беллашуви ўтказилди. Қизғин руҳда кечган ўртоқлик учрашувида дуранг натижа қайд этилди.  

Шунингдек, Тиббиёт факультетида "Соғлом турмуш тарзи - тўғри яшаш рамзи" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Даволаш иши ва педиатрия кафедраси ўқитувчиси А.Холмуродов инсон саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, қолаверса, узоқ умр кўришнинг гарови соғлом турмуш тарзи эканлиги амалий мисоллар орқали тушунтириб берди. 

Қайд этилганидек, соғлом турмуш тарзи кенг маъноли тушунча бўлиб, у унумли меҳнат, фаол дам олиш, бадантарбия ва спорт билан шуғулланиш, организмни чиниқтириш, шаҳсий гигиенага риоя қилиш, оқилона овқатланиш, зарарли одатлардан ўзини тийиш, ҳар йили шифокор кўригидан ўтиб туриш ва шу каби бошқа кўплаб таркибий қисмлардан иборатдир. Тадбир савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.