Инглиз филологияси факультети

24 май 2023

Nashirova Shahnoza Bo’riyevna


Факултет декани,

Телефон: +998 97 585-68-88
Электрон почта: n.shakhnoza@mail.ru
 
Қабул кунлари: Ҳар куни соат 15:00 дан 17:00 гача

Меҳнат фаолияти

Факултет тарихи

Қарши давлат педагогика институтида 1965-йилда хорижий тиллар бўйича олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш мақсадида инглиз ва немис тили ихтисослигига талабалар қабул қилинди ва чет тиллар бўлими ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлигининг 1968-йил 4-декабрдаги 526-сонли буйруғига мувофиқ мазкур бўлим “Чет тиллар” факультетига айлантирилди. Қарши давлат педагогика институтига 1992-йилда Университет мақоми берилиши муносабати билан факультет “Хорижий тиллар ” факультети номи билан юритила бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Қарши давлат университетининг янги тузилмасида (2011-йил) Роман-герман филологияси, 2014-йил 30-июнда университет факультетлари ва кафедралари янги тузилмаси қайта тасдиқланиши муносабати билан университет Илмий кенгашининг 8-июлдаги қарорига биноан Хорижий тиллар факультетига ўзгартирилди.

Асосий вазифалари

Инглиз тили ва адабиёти бўйича билимли кадрлар тайёрлаш

Бакалавиатура йўналишлари

Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили)

Факультетнинг иқтидорли талабалари

Каримов Рамис Айратович-“United States & Uzbekistan Network and International Exchange for Development (UNITED)” алмашинув дастури ғолиби;

Зиёдова Асал Исомиддин қизи- 2022-2023 ўқув йилида “Йил талабаси” вилоят босқичи ғолиби, “Энг ёш тадбиркор талаба” кўрик танловининг республика босқичи 2-ўрин соҳибаси;

Чориев Жалолиддин Алмирзаевич, Рахмонов Зафар Бахриддин ўғли–Ёш китобхон танлови ғолиблари; Ҳусенова Шосура Тоштемир қизи - Ибрат мактаби гранд соҳибаси;

Амирова Азиза Фурқат қизи-Ибрат мактаби гранд соҳибаси; Равшанова Азиза Алишер қизи-Ибрат мактаби гранд соҳибаси, Erasmus дастури гранд соҳибаси;

Усмонова Сабина Учқун қизи-Erasmus дастури гранд соҳибаси;

Холмуминов Абдилазиз Улуғбек ўғли-Erasmus дастури гранд соҳиби;

Қутбиддинова Севара Гулмурод қизи-Erasmus дастури гранд соҳибаси;

Жалилов Жаҳонгир Равшан ўғли-Миллий ва белбоғли кураш спорт тури бўйича вилоят чемпиони

Кафедралар

Инглиз филологияси факультетида бугунги кунда 598 нафар талаба таҳсил олади ва қуйидаги таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади:

Бакалавриат:

5111400 – Хорижий тил ва адабиёти;

Ҳозирги кунда факультетда 62 нафар профессор-ўқитувчи фаолият юритади, шундан 3 нафари фан номзоди, доцент, 10 нафари филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), 14 нафар катта ўқитувчи, 35 нафар ассистент-ўқитувчилардир,

Факультет таркибидаги кафедралар:

Инглиз тили ва адабиёти

Инглиз тилини ўқитиш методикаси ва амалиёти

Факультетлараро инглиз тили (ижтимоий ва гуманитар йўналишлар учун)

Инглиз тили ва адабиёти кафедраси

Инглиз тили ўқитиш методикаси ва амалиёти

Факультетлараро инглиз тили кафедраси