Туркиялик режиссор ҚарДУга ташриф буюрди

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Қарши давлат университетига Туркиянинг Малтепа театри бош режиссори Кубилай Эрделикара ташриф буюрди. Мулоқот мавзуси ижодий ҳамкорлик доирасида университет театр жамоасини қўллаб-қувватлаш ва халқаро саҳналарда иштирокини таъминлашга қаратилди. Университетнинг “Қақнус” талабалар театр студияси фаолият бошлаганига кўп вақт бўлмади.

Аммо, жамоанинг ижодий раҳбари олий тоифали актёр, режиссор Парда Номдоров томонидан саҳналаштирилган “Қобил ила Ҳобил”, “Тўда” спектакллари қисқа фурсатларда соҳа мутахассислари ва томошабинларнинг меҳрини қозонди. Ташриф давомида Кубилай Эрделикара эътиборига “Қобил ила Ҳобил” саҳна асари ҳавола қилинди.

Ёш актёрлар жамоасининг ижроси туркиялик ижодкорнинг илиқ эътирофига сазовор бўлди. Якунда таклиф, тавсия ва тажриба ўртоқлашилиб, келгусида театр жамоасининг спектаклларини халқаро саҳналарда ҳам намойиш этишга келишилди.