"Беҳбудий издошлари" илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди

14 Апрель 2025, 05:13
Университет янгиликлари

Қарши давлат университети тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейида Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 150 йиллигига бағишланган “Беҳбудий издошлари” номли илмий-амалий конференция ўтказилди. Тадбир Президентнинг 2024-йил 27-декабрдаги ПҚ-462-сонли қарори асосида ташкил этилиб, унда профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва талабалар иштирок этди. Анжуманда жадидчилик ҳаракатининг аҳамияти, маърифий ислоҳотлардаги ўрни ёритилди. Сўзга чиққанлар орасида Усмон Нусуров, Гулноза Эрназарова, Улуғбек Аширов ва Асилбек Хўжаёровлар бўлишди. Тадбир якунида музейга экскурсия уюштирилди.