“Жаҳолатга қарши маърифат” – маънавий-маърифий тадбир

14 Апрель 2025, 05:10
Университет янгиликлари

Кимё-биология, География ва агрономия ҳамда Физика факультетларида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Тадбирларда ректор маслаҳатчиси Алишер Жўраев ва университет профилактика инспектори М.Жабборов иштирок этиб, таълим, тарбия ва маърифат орқали жаҳолатга қарши курашиш ҳақида фикр алмашишди. Талабалар фаол иштирок этиб, савол ва мулоҳазалари билан тадбирга ҳаётбахш руҳ бағишлашди. Бундай тадбирлар ёшлар маънавиятини юксалтириш ва ёт ғояларга қарши мафкуравий барқарорликни таъминлашда муҳим ўрин тутади.