Янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди

14 Апрель 2025, 04:55
Университет янгиликлари

Қарши давлат университети 1000 ўринли кўркам Хорижий тиллар факультети ўқув биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилоят ҳокими М.Азимов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси, университет профессор-ўқитувчилари, кенг жамоатчилик вакиллари, меҳнат фахрийлари ва ОАВ ходимлари иштирок этди. Тадбирда вилоят ҳокими М.Азимов кейинги йилларда мамлакатимизда олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, мослаштирилган бинолар қуриш, мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги, Қарши давлат университетида янги ўқув биносининг барпо этилиши ана шу йўналишдаги ишлардан бири эканлигини қайд этди. Шунингдек, тадбир давомида университет профессори Ш.Қурбонов, Кимё-биология биология факультети 4 босқичи талабаси С.Нуриддинова ҳам сўз олиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Замонавий архитектурага эга, 5 қаватли янги ўқув бинода “Institut Français de Karshi” француз тили, Инглиз тили дастурлари, Коиcа, Немис тили, Рус тили ва Хитой тили марказлари, Erasmus+ дастурлари офиси, Медиа студия, Синхрон таржима аудиторияси, кенг ва қулай маърузалар заллари, Тиббий муолажа хонаси, Лингафон хоналари, кутубхона, энг сўнгги ахборот коммуникация технологиялари билан жиҳозланган компьютер хоналари мавжуд. Ўқув, лаборатория хоналари интерактив доскалар, замонавий ўқув жиҳозлари билан таъминланган. Тадбир иштирокчилари ўқув биносининг имкониятлари ва яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди, илғор технологиялар билан жиҳозланган, шинам ва қулай таълим муҳитига эга янги ўқув биноси университетнинг илм-фан соҳасида янада юқори марраларга эришишида муҳим аҳамият касб этишини эътироф этдилар. Тадбир давомида вилоят ҳокими Талабаларга хизмат кўрсатиш марказида ҳам бўлиб, давлатимиз раҳбарининг 2025-йил 14 февралдаги ПҚ-61-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Келажакка қадам” маркази ҳудудий бўлинмаси билан танишди. Университетнинг 3 нафар битирувчи талабаларига тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун “Ўзмиллийбанк” АЖ  томонидан берилган имтиёзли 50 млн сўмлик кредит сертификатларини топширди. Очилиш маросимига ташриф буюрган севимли хонанда, эстрада юлдузи Шоҳруҳхон ва вилоят санъати вакиллари ўзларининг дилбар куй-наволари билан барчага қувонч улашди.