Рақамли таълим технологиялари маркази

6 Июль 2023

Холиқов Зиёдулла Акрамович


Рақамли таълим технологиялари маркази бошлиғи

 

Телефон: +998 90 428-20-87

Электрон почта: rttmqarshidu@umail.uz

 

Қабул кунлари: Душанба - Пайшанба 14:00 дан 16:00 гача

Марказ тарихи

2005-2012 йилларда марказни А.Э.Холмуродов бошқарди. Бу йилларда марказ янада ривожлантирилди, марказ номи Ахборот технологиялари маркази деб ўзгартирилди. Замонавий техник воситалар билан қайта жиҳозланди. Юқори тезликда ва сифатли  интернет алоқаси ўрнатилди. Huawey технологияси асосида вазирликнинг видеоконференция жиҳозлари келтирилди ва ўрнатилди. Ахборот ресурс маркази компьютерлаштирилди. Университет Wэб-сайти www.kasu.uz номи билан фаолият юрита бошлади.

2012-2015-йилларда марказни Ш.Қ.Шойқулов бошқарди. Бу даврда марказда сезиларли ўзгаришлар амалга оширила бошланди. Замонавий техник жиҳозлар билан янгиланиб борилди. Университетда локал, корпоратив ва глобал(Интернет) тармоғида ишлаш йўлга қўйилди. Университет Вэб-сайти www.qarshidu.uz номи билан фаолият юрита бошлади.

Марказда малакали, олий маълумотли мутахассислар фаолият юритмоқда. Марказ замонавий  компьютер ва мультимедиа воситалари билан қайта жиҳозланмоқда. Университет расмий Wэб сайти қайта ишланди ва доимий равишда янгилаб борилмоқда. Ҳозирги кунга келиб интернет тизими 40 Мб/с тезлик билан ТАС-ИХ тизимидаги интернет эса 150 Мб/с тезлик билан ишлаб турибди.

Университетда ОТМни автоматлашириш тизими йўлга қўйилди ва фойдаланилмоқда.

Марказ ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасида, “электрон ҳукумат”ни жорий этишда ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, ахборот технологияларини ривожлантиришнинг жаҳон даражасидан келиб чиққан ҳолда миллий ахборот-коммуникация тизимини татбиқ этиш мақсадида Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази томонидан ишлаб чиқилган “Таълим” ахборот тизимлар мажмуасининг университетдаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Шунингдек, марказда ўқув фанларини ўзлаштириш ва талабалар билимини назорат қилиш учун университетнинг Моодле масофавий таълим тизими йўлга қўйилган. Ҳозирги кунга келиб ушбу тизимга 671 та фан жойлаштирилган. Шу билан бирга марказ университетдаги барча ахборот тизимларини назорат қилиб боради.    

Марказ ўз фаолиятини амалдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруқ ва фармойишлари, ҳайъат қарорлари ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.

Марказ фаолияти Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги “Ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш” бошқармаси, университет ректори ва ўқув ишлари бўйича проректори томонидан мувофиқлаштирилиб борилади.

Марказнинг молиявий фаолияти университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Марказ бошлиғи университет ректорининг буйруғи билан тайинланади. Марказ университетнинг структуравий бўлими ҳисобланади. 

Асосий вазифалари

  • янги ахборот технологиялари бўйича электрон илмий, услубий қўлланмалар ва дарсликларни яратишда амалий ёрдамлар кўрсатиш, ҳамда уларни Интернет – халқаро ахборот тизимлари бўйича тарқатишни йўлга қўйиш;
  • масофавий ўқитиш ишларини амалга ошириш;
  • профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, иқтидорли талабаларни компьютер ва ахборот технологиялар бўйича саводхонлигини ошириш мақсадида курслар ташкил этиш;
  • профессор-ўқитувчи ходимлар, тадқиқотчилар ва талабалар учун компьютер ҳамда ахборот технологиялари манбаларидан, Интернет - халқаро ахборот тизимларидан унумли фойдаланишни йўлга қўйиш;
  • профессор-ўқитувчилар, ходимлар, талабалар ўртасида буюртмалар бўйича пуллик компьютер курсларини йўлга қўйиш;
  • амалиёт ва лаборатория дарсларини мультимедиа ва компьютер тизимлари орқали имитацион стендлар ва виртуал лаборатория дастурлар таъминотини яратиш ишларида амалий ёрдам кўрсатиш ва уни ташкил қилиш;
  • турли хил дастурлар яратиш ва уларни тадбиқ этиш;
  • АРМ кутубхонасининг электрон каталогини яратиш, “виртуал кутубхона” жорий этиш ва ундан фойдаланишни йўлга қўйиш;
  • компьютер тармоғини ташкил қилиш;
  • ахборот узатиш ва қабул қилиш воситаларидан (Интернет, электрон почта, модем алоқа, факс ва ш.к.) фойдаланиш ишларини амалга ошириш;
  • ахборот технологиялари бўйича Республика ва хорижий ўқув муассасалари ҳамда илмий текшириш марказлари билан ҳамкорликда илмий изланиш ишларини олиб бориш, Интернетдан фойдаланиб, хорижий давлат олий ўқув юртлари билан алоқа ўрнатишни йўлга қўйиш;
  • ўқув жараёнини ташкил этиш ва амалга оширишни компьютерлаштириш шу билан бирга ягона ахборот маконини яратиш, машғулотлар ўтказиш сифатини марказлашган ҳолда масофадан назорат қилишни амалга ошириш;
  • ахборот технологиялари учун зарур бўлган техник восита ва жиҳозларни замон талаблари асосида янгилаб туриш;
  • олий таълим тизимига янги ахборот технологияларини жорий этиш;
  • ахборотлар базасини яратиш ва уларни доимий маълумотлар билан янгилаб бориш;
  • видеоконференция, видеоконсультация ва видеодебатларни ташкил этиш;
  • университетнинг Wэб сайтини яратиш ва уни доимий янги маълумотлар билан янгилаб боришда амалий ёрдамлар кўрсатиш;
  • буюртмалар бўйича Wэб саҳифалар яратиш, дастурлар таъминотини тузиш, компьютер техникаларини созлаш ва ишга тушириш бўйича пуллик сервис хизматини кўрсатиш;
  • талабалар билимини назорат қилишни ташкил этиш ва унинг мониторингини олиб бориш;
  • академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига консалтинг хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа фаолият доирасида ўқув-услубий, илмий, маънавий-маърифий ишларни бажариш.