“Спорт ва миллий ўйинлар” фестивали ўтказилди

14 Апрель 2025, 05:14
Университет янгиликлари

Қарши давлат университетида талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, миллий қадриятларни тарғиб этиш ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида “Спорт ва миллий ўйинлар” фестивали ташкил этилди. Ушбу фестиваль доирасида университетнинг барча факультетлари иштирокида кураш, тош кўтариш, ланка, туякашлар ва бошқа анъанавий спорт турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Қизғин тарзда ўтган беллашувларда талабалар ўзларининг жисмоний имкониятлари, чаққонлик ва матонатларини намоён этишди. Мусобақалар якунида ҳар бир спорт тури бўйича ғолиб ва фаол иштирокчилар аниқланиб, тақдирландилар. Фестиваль талабалар ўртасида дўстлик, жипслик ва соғлом рақобат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди. Шу билан бирга, миллий ўйинлар ва спорт турларини оммалаштиришга кенг имконият яратди.