Биотехнология йўналиши битирувчи талабалари амалиётда

14 Апрель 2025, 05:09
Университет янгиликлари

Кимё-биология факультети Биотехнология йўналиши 4 босқич талабалари ҳозирда Микробиология ва биотехнология кафедраси ўқитувчиси С.Саломова раҳбарлигида битирув олди амалиётини ўтамоқда. Амалиёт жараёни вилоятимиздаги Фарматсевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази, Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси, Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти, Агрокимёҳимоя акциядорлик жамияти ва бошқа тегишли лаборатория ва корхоналарда ташкил этилган. Талабаларга малакали мутахассислар бириктирилган бўлиб, амалий машғулотлар, семинарлар ва кўргазмали чиқишлар орқали уларнинг касбий кўникмалари мустаҳкамланмоқда.