
Покистонлик профессор университет талабаларига дарс ўтмоқда
Покистон давлати Куаид-ал-Азам университети ва Қарши давлат университети ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумига кўра, Куаид-и-Азам университети Ўсимликшунослик кафедраси мудири, профессор Муҳаммад Зафар жорий йил 11-22-сентябрь кунлари Биология йўналиши бакалаврлари ва магистрантларига “Биологиянинг долзарб муаммолари”га бағишланган мавзулар бўйича маъруза машғулотлари ўтиш мақсадида ташриф буюрди.
Ташрифнинг илк куни Биология йўналиши талабалари ва магистрантларига Покистоннинг табиий флораси, Куаид-ал-Азам университетида ўсимликлар биотехнологияси устида олиб борилаётган тадқиқотлар тўғрисида давра суҳбати билан бошланди. Тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Шундан сўнг профессор Муҳаммад Зафар магистрларга “Биохилма-хилликни асрашни ўрганишнинг замонавий муаммолари, биосфера ресурсларидан фойдаланишда ва сақлашда биохилма-хилликнинг аҳамияти” каби мавзулари юзасидан маъруза ўтди.
Бугун Покистонлик профессор томонидан университетнинг Академик лицейи табиий фанлар йўналиши ўқувчилари учун “Халқ хўжалигида биология фанининг ўрни, озиқ-овқат муаммоларини ҳал қилишда биоресурсларнинг аҳамияти, биология фанининг замонавий тадқиқотлари” мавзусида маърузалар, семинарлар ташкил этилди. Дарс машғулотлари давом этмоқда.