Байрам шукуҳи: эзгулик халқимизга хос фазилат

Маълумки, бу йилги истиқлол тантаналари “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида ўтказилмоқда. Байрам кунларида университетда узоқ йиллар самарали фаолият кўрсатган, илмий-ижодий ишлари билан ёш авлод тарбияси, мамлакат тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган фахрий устозлар ҳолидан хабар олиш ҳам анъанага айланган.  Жумладан, куни кеча Қаши давлат университети ходимлари ва талабалари касаба уюшма қўмитаси ҳамда бир қатор профессор-ўқитувчилар мустақиллик байрами муносабати билан шу масканда узоқ йиллар самарали меҳнат қилган профессор-ўқитувчилар ва ишчи ходимлар ҳолидан хабар олдилар. Уларга моддий ва маънавий ёрдам бериш билан боғлиқ тадбирлар ташкил этилди.