“Ҳоким стипендияси” танловининг дастлабки босқичи ўтказилди
Бугун Қарши давлат университетида “Ҳоким стипендияси” танловининг 2024-2025-ўқув йили учун олий таълим муассасаси саралаш имтиҳонлари о’тказилди.
Имтиҳонлар аввалида университетнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори И.Бекпулатов танлов босқичлари ва талаблари ҳақида батафсил маълумот бериб, барча иштирокчиларга омад тилади.
Танловнинг илк босқичида Қарши давлат университетининг 34 нафар бакалавр босқичи талабалари “Ҳоким стипендияси”га давогарлик қилмоқда.
Талабгорларнинг Ўзбекистон тарихи ва Aхборот технологиялари фанларидан билиш даражаларини баҳолаш учун махсус комиссия аъзолари томонидан имтиҳон ўтказилди.
Синовдан юқори натижа билан муваффақиятли ўтган 10 нафар талабгорлар танловнинг кейинги босқичида иштирокини давом эттиради.