Бунёдкорлик билан танишув
28 Июль 2024, 11:01
Университет янгиликлари
Жорий йилнинг 25-июл куни Президент Aдминистрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.Aбдураҳмонов ва вилоят ҳокими М.Aзимов Қарши давлат университетида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишишди. Жумладан, янги ўқув йилида фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган Туризм амалиёт маркази, Муқобил енергия манбаларидан фойдаланиш лабораторияси, 1000 ўринли ўқув биноси ҳамда Тиббиёт факултети ўқув лабораториялари кўздан кечирилди. Масъуллар билан суҳбат асносида университетда талаба-ёшларнинг сифатли таҳсил олиши учун яратилаётган шароитлар еътироф етилиб, зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.