Қувайт делегацияси университетга ташриф буюрди

Бугун Қарши давлат университетига Қувайтнинг “Gulf Care General Trade” компанияси вакиллари ташриф буюрди. Дастлаб меҳмонларга Қарши давлат университети Тиббиёт факультети ҳақида маълумот берилди.  Сўнгра факультетда сифатли таҳсил учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди.  Хусусан, ўқув лабораториялари, тиббиётга оид адабиётлар билан жиҳозланган шинам кутубхона ва Инкубация маркази Қувайтлик делегация аъзоларида илиқ таассурот қолдирди. Учрашув давомида самарали ҳамкорлик хусусида ҳам сўз борди.