Тадбиркор аёл - жамият таянчи
Жорий йилнинг 7-сентябрь куни Шуҳрат медали соҳибаси, “Бувижоним пишириқлари” хусусий корхонаси раҳбари Қундуз Каромова билан Қарши давлат университети талаба-қизлари иштирокида учрашув ташкил қилинди. Давра суҳбати аввалида Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Ў.Абдуллаев Президентимизнинг доимо аёлларни қўллаб-қувватлаш, ҳар томонлама кўмак беришга қаратилган ташаббуслари бугун минглаб хотин-қизларнинг қалбида ишонч, шижоат ҳамда миннатдорлик туйғуларини уйғотаётганлигини алоҳида эътироф этди.
Самимий мулоқотда тадбиркор Қ.Каромова фаолияти, муваффақият сирлари, ўз тажриба мактаби билан ўртоқлашди, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган талаба қизларга ўз бизнесини ташкил этишда зарур маслаҳатлар ва амалий ёрдам кўрсатишини билдирди. Учрашув давомида иқтидорли ва истеъдодли талаба-қизлар, аёллар ва олималарнинг инновацион фаолияти натижалари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий изланишлари, тадбиркорликлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш борасида кўплаб фикр-мулоҳазалар янгради.
Шунингдек, талаба-қизларни қизиқтирган саволларга тадбиркор Қ.Каромова батафсил жавоб берди. Якунда мазкур йўналишдаги мотивацион учрашувлар тизимли равишда доимий ташкил этиб борилиши таъкидланди.