Мукофот муборак бўлсин азиз устозлар!

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Васийлик Кенгаши қарори билан йиллар давомида эл-юртга хизмати сингган, эндиликда ўзининг бой ҳаётий билими, йиллар давомида орттирган тажриба ва ҳикматлари билан жамият тараққиётига ҳисса қўшаётган кекса авлод вакилларидан бир гуруҳи “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди. 

Қувонарлиси, тақдирланганлар орасида Қарши давлат университети профессор-ўқитувчиларидан Иркаев Абдураҳим Панжиевич, Хайриддинов Ботир Эгамбердиевич, Ташатов Алланазар Қаршиевич ва Эрдонов Латиф Нуралиевич ҳам бор. 

Батафсил Нуроний газетасининг 2024-йил 28-июндаги махсус сонида ўқинг.