Қарши давлат университетида янги 2023/2024-ўқув йили “Мустақиллик” дарслари билан бошланди

“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида бўлиб ўтган тадбирдан сўнг янги ўқув йили “Мустақиллик” дарслари билан бошланди. Малакали профессор-ўқитувчилари томонидан ўтилган дарсларда мустақилликнинг тарихий моҳияти, уни қўлга киритиш учун курашган, озод ва обод ватанда, фаровон ҳаёт кечиришни орзу қилган ота-боболаримиз, мустақилликни қўлга киритишдаги қийинчиликлар билан бир қаторда ўтган 32  йиллик тарихимиз давомида қўлга киритилган ютуқлар, тарихий натижалар, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самараси каби мавзуларда сўз борди.

Талабалар билан суҳбатлар, савол-жавоблар, мулоҳазалар олиб борилди. Шунингдек, факультетларда биринчи босқичга қабул қилинган талабаларнинг ота-оналари билан учрашув ташкил қилиниб, университетда сифатли билим олиш учун яратилган шароитлар, имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.