“Спорт - соғлик гарови” шиори остида мусобақа ўтказилди
26 Январь 2024, 12:22
Университет янгиликлари
Қарши давлат университетида хотин-қизларни оммавий спортга жалб этиш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида жорий йилнинг 26-январь куни волейбол спорт тури бўйича мусобақа ташкил қилинди. “Спорт - соғлик гарови” шиори остида ўтказилган мусобақада барча факультетларнинг хотин-қиз профессор-ўқитувчилари ҳамда хўжалик бўлими ишчи-ходималаридан иборат жамоалар беллашишди.
Қизғин курашлар остида кечган баҳслар якунида Педагогика факультети жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Кимё-биология факультети жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, Физика факультети жамоасига учинчи ўрин насиб этди. Ғолибларни университет ходимлари ва талабалари касаба уюшма қўмитаси раиси А.Норов эсдалик совғалари билан тақдирлади.