Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш - устувор вазифа
Ёшлар мамлакатнинг етакчи кучи ҳисобланади. Уларда ҳарбий-ватанпарварлик ҳиссини янада шакллантириш, комил инсон қилиб тарбиялаш юрт тараққиётининг келажагини белгилайди. Бугун Спорт, Санъатшунослик ва Педагогика факультетларининг талаба-ёшлари, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари Э.Давронов, С.Йўлдошев, С.Тўхтаев ва Технологик таълим кафедраси катта ўқитувчиси О.Рўзимуродов ҳамроҳлигида Қарши шаҳридаги Олий ҳарбий авиация билим юртига бордилар. Айтиш жоиз, бугунги тадбир университет ва билим юрти ҳамкорлигининг амалдаги ифодаси бўлди.
Саёҳат давомида талаба-ёшлар ахборот-ресурс маркази, ўқув лабораториялари, маданият маркази, ётоқхона, ошхона, замонавий тренажёрлар билан жиҳозланган машғулот зали, саф майдони ва спорт шаҳарчаси билан яқиндан танишдилар. Мутахассислар томонидан билим юрти фаолияти, мақсад-вазифалари ҳамда ҳарбий техникалар, ускуналар ҳақида кенг тушунча берилди. Мазкур саёҳат талабаларда ўзгача таассурот қолдирди.