Аёллар бизнесига биринчи қадам

Бугун инкубация марказида талаба-қизларнинг илмий, инновацион ва стартап лойиҳаларини ривожлантириш ҳамда рағбатлантиришга мақсадида “Аёллар бизнесига биринчи қадам” мавзусида танлов ўтказилди. Университет миқёсида бўлиб ўтган танловда 17 нафар иштирокчилар ўз лойиҳаларини тақдимот қилдилар. Аҳамиятлиси, якунда ҳар учала ўрин ҳам Кимё-биология факультети 3-босқич талабаларига насиб этди.

I-Кимё-биология факультети Биология йўналиши 3-босқич талабаси Нуриддинова Севинч Нуриддин қизи, 
II-Кимё-биология факультети Кимё йўналиши 3-босқич  талабаси Ҳамидова Зарина Шерали  қизи, 
III-Кимё-биология факультети Биотехнология йўналиши 3-босқич талабаси Шамсиддинова Шаҳризода Бахтиёр қизи.

Ғолиблар тегишли равишда базавий стипендияининг бир, икки ва уч баравари миқдорида рағбатлантирилади.