
Талабамиз Осиё очиқ кубоги ғолиблигини қўлга киритди
30 Июль 2023, 08:01
Университет янгиликлари
Пойтахтимиздаги “Алпомиш” спорт мажмуаси мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича Осиё очиқ кубогида ёшлар ўртасидаги беллашувлар қизғин давом этмоқда. Мусобақанинг -52 кг вазн тоифасида бўлиб ўтган беллашувларида Қарши давлат университети Спорт факультети 2-босқич талабаси Муҳайё Ахматова барча рақибалари устидан ғалаба қозониб, якунда олтин медаль билан тақдирланди.
Талабаларимизнинг муваффақиятлари бардавом бўлсин!