Қарши давлат университетида касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланди
Қарши давлат университетида 2023/2024-ўқув йили учун касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланди. Эрта тонгдан имтиҳонга ташриф буюрган абитуриентларни ҚарДУ Қабул комиссияси аъзолари ҳамда университет раҳбарияти кутиб олиб, синовлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.
Бугун енгил атлетика, кураш, дизайн (либос ва газламалар) ҳамда мусиқа таълими каби таълим йўналишларида жами 310 нафар талабгор касбий (ижодий) имтиҳонларда иштирок этмоқда.
Абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинларига қулайлик яратиш мақсадида салқин кузатув залида имтиҳон жараёнларини тўғридан-тўғри кузатиш имконияти йўлга қўйилди: https://qarshidu.uz/uz/page/imtihonlarni-onlayn-kuzatish
Ижодий имтиҳонлар адолатли, шаффоф ўтказилишини назорат қилиш мақсадида кенг жамоатчилик вакиллари, жумладан, ОАВ ходимлари, журналистлар томонидан кузатилмоқда. Синовлар ўтказилаётган ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш учун ИИБ ҳамда тиббиёт ходимлари жалб этилган.