Касбий (ижодий) имтиҳонларга тайёргарлик ҳолати ўрганилди
Хабар берилганидек, жорий йилнинг 26 июль кунидан бошлаб Қарши давлат университетида касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланади. Жараёнларни юқори савияда сифатли ўтказиш мақсадида олий таълим муассасасида тайёргарлик ишлари амалга оширилди. Бугун, 24 июль куни касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилишига тайёргарлик ва яратилган шарт-шароитлар танишиш мақсадида вазирликнинг масъул вакили Л.Мингишов ташриф буюрди.
Имтиҳонлар учун ҳозирланган марказий стадион, спорт зали, Санъатшунослик факультети биноси ва абитуриентларнинг ота-оналари ҳамда яқинлари учун тайёрланган кутиш зали кўздан кечирилди. Имтиҳонларни адолатли ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш мақсадида ҳудуд бўйлаб узлуксиз ишлайдиган кузатув камералари ўрнатилган, кутиш заллари ва имтиҳон хоналари замонавий совутгичлар билан жиҳозланган. Вазирлик вакили томонидан тайёргарлик жараёнлари билан танишиш асносида зарур тавсиялар берилди.