Талабалар алмашинуви дастури учун аризалар танлови

22 июль 2023
Эълонлар

Erasmus+ таълим, ўқитиш, ёшлар ва спорт соҳаларида Европа Иттифоқи дастуридир. Асосий ҳаракат 1: Erasmus+ схемаси бўйича талабалар ва ходимларнинг стажёрлар ва ёшларнинг алмашинуви, шунингдек профессорлар, ўқитувчилар, тренерлар, ёшлар ходимлари, таълим муассасалари ходимлари ва фуқаролик жамияти ташкилотлари учун бошқа давлатда ўқиш ва/ёки касбий тажриба алмашиш имкониятларидир.

Сербиа Республикасининг Крагуевитс университети Иқтисод факультетида бир семестер мобайнида Erasmus+ халқаро кредит мобиллиги дастури доирасида Қарши давлат университетидан 1 нафар талабани танлов асосида қабул қилишини эълон қилди.  Авиачипта ва яшаш харажатлари Erasmus+ ICM KA171 дастури томонидан қопланади. Қизиққан номзодлар ариза топширишлари тавсия этилади. Танланган талабалар суҳбат учун чақирилади.

Эслатма: талабалар Сербияда бир семестр (5 ой) қолиш учун виза олишлари шарт. Ўзбекистонга энг яқин Сербия консуллиги Қозоғистон, Нурсултон (Остона) шаҳрида жойлашган. Erasmus+ стипендияси қуйидаги виза харажатларини қопламайди:

Сербия консуллигига бориш ва қайтиш авиачипталари;

Виза суҳбати муддатида консуллик жойлашган шаҳарда яшаш харажатлари.

Ариза ҳужжатлари:

Резюме

Баҳолар дафтарчаси нусхаси инглиз тилидаги таржимаси илова қилинган ҳолда

Мотивация хати (сиз нима учун ушбу алмашинув дастурини танлаганингизни тушунтиришингиз керак, намунали халқаро алмашинув талабаси бўлишингиз учун қайси сифатларингиз/қобилиятингиз ёрдам беради ва қайтиб келганингиздан кейин университетингиз илмий-ўқув фаолиятига қандай ҳиссангизни қўшасиз ва ҳоказо.)

Чет тилини билиш сертификати (IELTS 6/6.5/ TOEFL (ibt) 79/ CEFR B1/B2)

Топшириш муддати: 2023 йил 5-августгача.

Ариза ҳужжатлари қуйидаги электрон почтага юборилиши керак:

 erasmusoffice.karsu@mail.ru