Талабаларга қулайлик

Давлатимиз раҳбари томонидан ОТМлар талабаларининг, айниқса узоқдан келиб таълим олаётган ёшларнинг яшаш шароитларини яхшилаш бўйича қатор вазифалар белгиланган. Хусусан, Қарши давлат университетидаги 10 та талабалар турар жойида ўринлар сони 3038 тани ташкил этади. Мазкур кўрсаткич мавжуд эҳтиёжни тўлиқ қоплаш имконини беради. Университетнинг шинам ётоқхоналарида талабалар учун барча шароитлар яратилган.

Жумладан, юқори тезликда ишлайдиган Wи-Фи қурилмалари, янги адабиётлар билан таъминланган ўқув заллари, кир ювиш ва дазмоллаш хоналари, тиббиёт, душхона, ошхона ҳамда дам олиш хоналари мавжуд. Яқинда университетнинг барча талабалар турар жойлари учун қўшимча 50 та музлаткич, 28 та кир ювиш машинаси ва 80 та дазмол харид қилиниб, фойдаланишга топширилди. Университет раҳбарияти томонидан ёшларимизнинг маиший яшаш шароитлари учун қўшимча имкониятлар яратиш ишлари давом этмоқда.