Раҳбар ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Қарши давлат университети "Ёшлар маркази"да шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоевнинг талаба-ёшлар билан учрашуви ўтказилди. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган "Раҳбар ва ёшлар учрашуви" очиқ ва самимий мулоқот ҳамда савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

Учрашув давомида талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди. Шу билан бирга ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди. Кўтаринки кайфиятда ўтган тадбир якунида талаба-ёшлар шаҳар ҳокими билан эсдалик учун суратга тушишди.