“МУНОЗАРА” КЛУБИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ!

18 Сентябрь 2026, 11:10
Университет янгиликлари

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қарши давлат университети бошланғич ташкилоти қошида “Мунозара” клуби ўз фаолиятини бошлади. Клуб аъзолари учун илк семинар-тренинг машғулоти ташкил этилиб, унда талабаларнинг эркин фикрлаш, ўз фикрини асослаш, далиллар келтириш, жамоада ишлаш ҳамда баҳс-мунозара олиб бориш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган амалий машғулотлар ўтказилди.