Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш муҳим масала
“Биринчи курс мактаби” таништирув ҳафталиги доирасида Қарши давлат университетида талаба-ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди. Хусусан, Иқтисодиёт ва ижтимоий фанлар факультетида ташкил этилган мулоқот давомида талабаларга ижтимоий тармоқлардан хавфсиз фойдаланиш, интернет маконидаги турли таҳдидлар, фирибгарлик ҳолатларидан эҳтиёт бўлиш ҳамда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича зарур тавсиялар берилди. Шунингдек, ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни ошириш, турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва интернетдан тўғри фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, мавзуга доир видеолавҳа намойиш этилди. Тадбирда вилоят ИИБ масъул ходимлари, университет профилактика инспектори, капитан М.Жаббаров, Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.