Мустақиллик дарси: “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!”
Қарши давлат университетининг барча факультетларида 2026/2027-ўқув йилида 1-босқичга қабул қилинган талабалар учун ўқув жараёни “Мустақиллик дарслари” билан бошланди. Дарсларда мамлакатимизнинг мустақиллик йилларидаги тараққиёт йўли, таълим ва илм-фан соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, мустақилликнинг тарихий аҳамияти, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдаги ўрни, Ватан равнақи ва жамият тараққиётидаги ёшларнинг масъулияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Янги ўқув йилининг илк кунларида ташкил этилаётган “Мустақиллик дарслари” талабаларда Ватанга муҳаббат, миллий ғурур ва дахлдорлик туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. “Мустақиллик дарслари” университет факультетларида давом этмоқда.