Университет–талаба–ота-она: ҳамкорлик — муваффақият гарови!

12 Сентябрь 2026, 04:41
Университет янгиликлари

Қарши давлат университетида “Университет–талаба–ота-она” тамойили асосида “Таълим-тарбия самарадорлигини оширишда узвий ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда университет раҳбарияти, масъул ходимлар ҳамда 1-босқичга қабул қилинган талабаларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирок этди. Мулоқот давомида талабаларга яратилган имкониятлар, ўқув жараёни, маънавий-маърифий тадбирлар, бўш вақтни мазмунли ташкил этиш, ижтимоий ҳимоя, талабалар турар жойлари ва ижара масалалари, шунингдек, “Хавфсиз ҳудуд – хавфсиз талаба” тамойили доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 10-мартдаги 149-сон қарори мазмун-моҳияти тушунтирилиб, ота-оналарнинг фикр ва таклифлари тингланди. Тадбир якунида университет, талаба ва ота-она ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш таълим-тарбия самарадорлигини оширишнинг муҳим омили экани таъкидланди.