
Ғолиблар муносиб тақдирланди
13 ноябрь 2023
Университет янгиликлари
Хабар берилганидек, 11 ноябрь “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан университет профессор-ўқитувчилари ва ишчи-ходимлари ўртасида стол тенниси (эркаклар, аёллар), мини-футбол спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Кўтаринки руҳда бўлиб ўтган мусобақа қизиқарли ва муросасиз беллашувларга бой бўлди.
Бугун ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Университет ходимлари ва талабалари касаба уюшма қўмитаси раиси А.Норов мусобақалар омадли ва муваффақиятли ўтганини таъкидлаб, ғолиб ва совриндорларга, шунингдек, ташкилотчиларга даражали диплом, қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширди.