“Қари қиз” фильми талабалар эътиборида

19 Апрель 2025, 12:03
Университет янгиликлари

Тиббиёт, Хорижий тиллар ҳамда Кимё-биология факультетлари талабалари учун маданий ҳордиқ сифатида “Қари қиз” бадиий фильми намойиш этилди. Мазкур фильм Кинематография агентлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида суратга олинган.

Сценарий муаллифи ва продюсери – Нилуфар Худойбердиева
Режиссор – Илҳом Муҳаммадиброҳимов
Оператор – Музаффар Юсупов

Фильмда ҳаётда ўз ўрнини топишга интилаётган, бўлажак шифокор қизнинг ички изланишлари ва танловлари тасвирланган. У ўқиш ва турмуш ўртасидаги муҳим қарор остида қолади – ва танлаган йўли ўзини оқлайди. Бош ролда – Айсанем Юсупова. Шунингдек, фильмда Саида Раметова, Машҳура Зулфиқорова, Толиб Мўминов, Отабек Ҳақбердиев, Беҳруз Тоҳиров, Саида Саидбекова каби таниқли актёрлар иштирок этган. Талабалар томонидан фильм катта қизиқиш билан қарши олинди.